"Ўтган кунлар" романи энди қирғиз тилида: икки халқ дўстлигига янги саҳифа

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбек адабиётининг машҳур асари — Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини энди қирғиз ўқувчилари ҳам ўқий олади. Асар қирғиз тилига таржима қилиниб, Бишкекда чоп этилди. Китобнинг расмий тақдимоти 14-апрель куни Қирғизистон пойтахтида ўтказилади.